Бугун
27
Ўзбек

Малдини, Мален, Лаутаро, Рабио — А Серияда сентябр ойининг энг яхши футболчиси учун номзодлар

Футбол
24 сентябр, 11:00
Олтита футболчи ойнинг энг яхши футболчиси соврини учун кураш олиб боради.
Малдини, Мален, Лаутаро, Рабио — А Серияда сентябр ойининг энг яхши футболчиси учун номзодлар
Foto: Getty Images

А Серияда сентябрь ойининг энг яхши футболчиси совринига номзодлар рўйхати эълон қилинди. Ғолиб ЭА SPORTS сайтида ўтказилаётган овоз бериш якунларига кўра аниқланади.

Номзодлар қаторидан «Лацио» яримҳимоячиси Давиде Фраттези, «Фрозиноне» яримҳимоячиси Георгий Квернадзе, «Каляри» ҳужумчиси Даниел Малдини, «Рома» ҳужумчиси Донелл Мален, «Интер» форварди Лаутаро Мартинес ҳамда «Милан» яримҳимоячиси Адриен Рабио жой олди.

Фраттези сентябр ойида 5 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Квернадзе эса 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Малдини 5 та баҳсда рақиблар дарвозасини 3 бор ишғол қилди.

Мален сентябр ойидаги 5 та баҳсда 6 та гол уриб, номзодлар орасида энг юқори натижани қайд этди. Мартинес ҳисобида 4 та гол бор. Рабио эса 2 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ушбу даврдаги паслар аниқлиги 88 фоизни ташкил этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Ювентус Ювентус
  • Рома Рома
  • Интер М Интер М
  • Лацио Лацио
  • Кўпроқ кўрсатиш
Бугунги янгиликлар