Live
1
Ўзбек

«Орол» бу мавсум ўз майдонидаги барча учрашувларда ғалаба қозонди

Футбол
17 ноябр, 01:20
Нукусликлар ўз уйида 13 та ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларидан устун келди.
«Орол» бу мавсум ўз майдонидаги барча учрашувларда ғалаба қозонди
Фото: PFC Aral

Нукуснинг «Орол» жамоаси ушбу мавсум Ўзбекистон Пролигасида ўзига хос натижа қайд этди. Клуб ўз майдонида ўтказилган барча учрашувларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Жамоа мавсум давомида ўз уйида 13 та ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларидан устун келди. Шу тариқа, «Орол» мезбон сифатида 100 фоизлик ғалаба кўрсаткичини қайд этди.

Ушбу 13 та баҳсда нукусликлар рақиблар дарвозасига 29 та гол йўллаб, ўз дарвозаларидан атиги 3 та тўп ўтказиб юборди. Жамоанинг умумий тўплар нисбати +26 ни ташкил этди.

Эътиборлиси, «Орол» ўз майдонидаги бирорта учрашувда очко йўқотмади. Бу эса жамоанинг уй баҳсларидаги барқарор ва ишончли ўйинидан далолат беради.

Шунингдек, «Орол» ушбу мавсум Пролига чемпионига айланди. Нукусликлар ўз мухлислари қаршисидаги муваффақиятли иштирокини чемпионлик билан якунлади.

«Орол» бу мавсум ўз майдонидаги барча учрашувларда ғалаба қозонди
Фото: ЎзПФЛ

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Орол Орол
Бугунги янгиликлар