Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони афсонавий футболчи Лионел Мессининг 2030 йилги жаҳон чемпионатида мураббийлар штабига қўшилиши эҳтимоли ҳақида гапириб ўтди.
«Месси 2030 йилда мураббийлар штабида бўладими? Менимча, у 2030 йилдан кейин ҳам футбол ўйнашда давом этади. Лекин энди Валтер Самуэл кетaётган экан, Мессини истаган вақтида мамнуният билан қабул қиламиз», — деди Скалони кулиб.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассис яқинда миллий жамоа билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди.
39 ёшли Месси эса 7 октябр куни Аргентина миллий жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказди. Бенинга қарши баҳсда аргентиналиклар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Месси битта гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Қайд этиш лозим, Лионел 2005 йил 17 августда Венгрияга қарши ўйинда миллий жамоада дебют қилган. Месси Аргентина билан 2022 йилги жаҳон чемпионати, Финалиссима ҳамда 2021 ва 2024 йиллардаги Америка кубоги ғолибига айланган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади