Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси, айни пайтда «Байер» шарафини ҳимоя қилаётган Лукас Васкес ҳужумчи Килиан Мбаппе атрофидаги танқидларга муносабат билдирди.
«Мбаппе ноҳақ танқид қилиняптими? Менимча, ҳозирги даврда футболчилар ўзлари лойиқ бўлганидан анча кўпроқ танқидга учрамоқда.
Агар сен Мадриднинг «Реал» клубида ўйнасанг, бундай танқидлар янада кучаяди», — деди Васкес El Larguero нашрига берган интервюсида.
Қайд этиш лозим, 27 ёшли франциялик ҳужумчи ушбу мавсумда юқори самарадорлик намойиш этмоқда. У «Реал» сафида барча мусобақалар доирасида 16 та учрашув ўтказиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Шунга қарамай, Мбаппенинг ўйини атрофидаги муҳокамалар давом этмоқда. Васкес эса Мадрид клубида футболчиларга нисбатан талаб ва босим бошқа жамоаларга қараганда юқорироқ эканини таъкидлади.
Айни пайтда «Реал» Ла Лиганинг 12 та туридан кейин 30 очко жамғариб, мусобақа турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Аввалроқ Мбаппе Ла Лигада октябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилганди.