Бугун
27
Ўзбек

Саудия Арабистони — Ўзбекистон: Ўйин қачон бошланади ва қаерда намойиш этилади?

Футбол
16 ноябр, 22:00
    16
Икки жамоа ўртасидаги беллашув Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.
Саудия Арабистони — Ўзбекистон: Ўйин қачон бошланади ва қаерда намойиш этилади?
Фото: ЎФА
17.11.2026, 10:30 Халқаро ўртоқлик учрашувлари Саудия Арабистони Саудия Арабистони - : - Ўзбекистон Ўзбекистон

Бугун, 17 ноябр куни халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Саудия Арабистони ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтади.

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтадиган беллашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланиши режалаштирилган. Ушбу баҳсни Ўзбекистонда Futbol TV телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси айни вақтда FIFA рейтингида 61-ўриндан жой олган бўлса, саудияликлар 54-поғонани банд этиб турибди.

Аввалроқ Роберто Мартинес Саудия Арабистони миллий жамоасини бошқариши мумкинлиги маълум қилинганди. Испаниялик мутахассис апрел ойида тайинланган Йоргос Дониснинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Саудия Арабистони Саудия Арабистони
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар