Live
4
Ўзбек

«Энг хавфли ҳисоб – 2:0» — Шахбоз Эркинов Ўзбекистоннинг Россияга қарши ўйини ҳақида нималарни айтди?

Эксклюзив
13 ноябр, 07:42
    11
Tribuna.uz мухбири миллий жамоанинг собиқ футболчиси билан суҳбатлашди.
«Энг хавфли ҳисоб – 2:0» — Шахбоз Эркинов Ўзбекистоннинг Россияга қарши ўйини ҳақида нималарни айтди?
Фото: ЎФА
12.11.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон 2 : 3 Россия Россия

Кеча Ўзбекистон миллий жамоаси Россияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва афсуски, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Энг аламлиги шундаки, вакилларимиз 2:0 ҳисобида олдинда эди, аммо қандайдир 10 дақиқа ичида учта гол ўтказиб юбордик.

Миллий жамоамиз собиқ футболчиларидан бири ва бугунги кунда болалар футболида мураббий сифатида ишлаётган Шахбоз Эркинов кечаги ўйинга доир бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- Аввало, миллий жамоамизнинг Россияга қарши ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?

- Икки хил таассурот қолдирди. Биринчи тайм умуман бошқа жамоа, иккинчи таймда умуман бошқа жамоа. Биринчи бўлимда анча зич жойлашув асосида тартибли ўйин кўрсатаётгандик. Танаффусдан кейин, билмадим балки захирада майдонга тушганлар билан боғлиқми...Энг ёмони, хавфли ҳисоб 2:0 ҳисобланади. Бўшашишни бошладик, балки шунинг ҳисобигами?! Биздан захирадан майдонга тушганлар ўйинни сусайтириб юборишди, Россияда аксинча захирадан майдонга тушганлар ўйинни кучайтириб юборишди. Шу боис икки хил таассурот қолди: бошида яхши, тартибли ўйнаётгандик. Жамоавий прессинг ҳам яхши бўлаётганди, ҳужумда. Кейин индивидуал хатолар жуда кўпайиб кетди.

- Дарҳақиқат, барча захирадан тушган ўйинчилар ҳақида гапиришмоқда ва айнан шу сабабли биз голлар ўтказиб юбордик. Каннаваронинг захира алмаштиришлари ўзини оқламагани борасидаги фикрларга сиз ҳам қўшиласизми?

- Ўйинга киришиб кета олишмади, бу аниқ. Иккинчи таймда тушган футболчилар ўйинни бузиб юборишди, дея олмайман. Лекин Каннаваро ҳам уларни текшириши керак-ку! Қаерда кўради? Шунақа учрашувларда янги ўйинчиларни кўриб олмаса, қаерда, ким билан кўради? Ҳа, майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтириб бера олишмади. Ҳеч бўлмаганда улар биринчи бўлимдаги ўйин ритмини ушлаб бера олмадилар. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Россия иккинчи бўлимда анча қўшди. Биринчи бўлимда секинроқ ўйнаётганди. Танаффусдан кейин узун паслар билан бўш зоналар орқали яхши чиқиб кетишни бошлашди.

- Миллий жамоамиз сафида сизга энг ёққан футболчи ким бўлди?

- Жаҳонгир Ўрозов ёмон ўйнамади. Элдор ҳар доимгидек ўзининг даражасида. Қойил. Достон Ҳамдамов ҳам ёқди. Назаров тўпга югуриб чиққанда ҳимоячи билан тушунмовчилик бўлди, балки бақириб чиқмадими, билмайман, ўша вазиятни ҳисобга олмаганда, дарвозабон ҳам 2-3 та вазиятда яхши қутқарди. Оёғи билан бутун ҳужумларни яхши бошлади. Буни ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

- Нима деб ўйлайсиз, ҳимояда Хусановнинг йўқлиги ҳам катта таъсир кўрсатдими?

- Абдуқодирнинг йўқлиги, ўйламайман аниқ биламанки, жуда катта таъсир қилди. Абдуқодир бўлганида бирга-бир чиқиб кетишлар бўлмасди. Чунки унинг тезлиги бор, масофа танлашни ҳам билади. Хусанов бўлганида бунчалик осон бирга-бир чиқиб кета олишмасди.

- Миллий жамоамиз ўйинида бош мураббийнинг имзосини кўряпсизми?

- Имзоси кўриняпти. Ҳа, йигитлар тажовузкор ўйнашга ҳаракат қилишяпти. Зичроқ ҳимоядан ҳужум бошлашга уринишяпти. Лекин имзоси қанақа, имзоси нимада? Фабиони бир жиҳати фойда беряптики, у ёш-ёш, ҳали очилмаган ёшларни ҳам чақириб, қўрқмасдан текширяпти. Балки маҳаллий мураббийлар бу нарсани қилишга қўрқишарди. Каннаваро эса таркибни ёшартиришга, ротация қилишга қўрқмасдан қўл уряпти. Шуни аниқ айта оламанки, у бу нарсани эплаяпти.

- Бу ўйинда натижада ютқаздик. Лекин ўйин давомида биз учун нима плюс бўлди, деб айта оласиз?

- Охиригача ўйнаш кераклигини ўртоқлик учрашувида ҳам уқтириб қўйишди, россияликлар. Айнан натижа бобида, 2:0 ҳисоби ҳали ютуқ дегани эмас. Шуниси ачинарли бўлди. Шахсий фикрим, бугунги кунда биз Россия футболи билан даража борасида тенглашиб олдик, деб ўйлайман. Айнан миллий жамоа мисолида улардан ҳеч нарсада қолишмаймиз. Сабаби, бизда ҳам футбол кўтарилди. Уларга эса 3-4 йилдан бери халқаро ўйинлардан четлатгани ички чемпионатига ҳам, миллий жамоа даражасида ҳам таъсир қиляпти. Ўсиш тўхтаб қолган. Биз миллий жамоа даражасида улардан орқадамиз, деб ҳисобламайман.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар