Live
3
Ўзбек

АПЛ. Де Зерби — октябр ойининг энг яхши мураббий

Футбол
13 ноябр, 08:13
Ўтган ойда италиялик мутахссис бошқарувида «Тоттенҳэм» 4 та ўйинда 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди.
АПЛ. Де Зерби — октябр ойининг энг яхши мураббий
Фото: Getty Images

Англия Премер-лигасида октябр ойининг энг яхши мураббийи аниқланди. Унга кўра, «Тоттенҳэм» устози Роберто Де Зерби тенгсиз топилди.

Италиялик мутахассис бошқарувида «тақачилар» ўтган ойда 4 та учрашув ўтказиб, 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. Хусусан, Де Зерби бошчилигида Лондон клуби «Кристал Пэлас» (2:0), «Челси» (2:0), «Ковентри» (3:1) ва «Манчестер Юнайтед» (1:1) билан натижага эришди.

Маълумот учун, «Тоттенҳэм» Англия Премер-лигасининг 10 та туридан кейин 12 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Аввалроқ «Астон Вилла» ҳужумчиси Николас Жексон октбр ойида энг яхши футболчи деб топилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар