Live
1
Ўзбек

Кейн Шилтоннинг рекордини ҳам янгилади

Футбол
13 ноябр, 02:15
«Бавария» ҳужумчиси Англия сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди.
Кейн Шилтоннинг рекордини ҳам янгилади
Foto: Getty Images
12.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Англия Англия 2 : 1 Хорватия Хорватия

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Англия миллий жамоасида яна бир рекорд ўрнатди.

33 ёшли «Олтин тўп» соҳиби Миллатлар лигасининг 5-туридан ўрин олган Хорватияга (2:1) қарши баҳсда инглизларнинг асосий таркибида майдонга тушди ва гол урди.

Ушбу учрашув Кейн учун Англия миллий жамоаси сафидаги 126-ўйин бўлди. Шу тариқа, у 1970 йилдан 1990 йилгача жамоа сафида ҳаракат қилган дарвозабон Питер Шилтоннинг рекордини (125) янгилади.

Инглизлар таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар бешлигидан Уэйн Руни (120), Дэвид Бекҳэм (115) ва Стивен Жеррард (114) ҳам жой олган.

Айни пайтда Кейн Англия миллий жамоасида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича рекордчи ҳисобланади: ўтказилган ўйинлар, урилган голлар, пеналтидан урилган голлар, бир календар йилидаги голлар, сардор сифатидаги голлар, «Уэмбли» стадионидаги голлар, шунингдек, йирик турнирларда — Жаҳон чемпионати ва Европа чемпионатида жами ҳамда алоҳида урилган голлар.

Кейн Хорватия билан баҳсда 126-ўйинига бағишланган махсус белги туширилган футболкада ҳаракат қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Хорватия Хорватия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар