Live
4
Ўзбек

Испаниянинг ғалабали серияси 12 та, мағлубиятсиз серияси 43 та ўйинга етди

Футбол
13 ноябр, 03:05
    5
Де ла Фуэнте шогирдларини ўйиндан мағлуб этган сўнгги жамоа Колумбия саналади.
Испаниянинг ғалабали серияси 12 та, мағлубиятсиз серияси 43 та ўйинга етди
Foto: Getty Images
12.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Чехия Чехия 0 : 2 Испания Испания

Испания миллий жамоаси кетма-кет 12 та ўйинда ғалаба қозонди.

Луис де ла Фуэнте бошчилигидаги жамоа Миллатлар лигасининг 5-турида Чехияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Испанлар сўнгги бор чемпионлик билан якунланган 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг илк турида Кабо-Верде (0:0) миллий жамоасига қарши баҳсда ғалаба қозона олмаганди.

Шунингдек, «қизил фурия» ўйиннинг асосий вақти бўйича мағлубиятсиз сериясини 43 та учрашувга етказди. Бу — рекорд.

Испанияликлар сўнгги бор 2024 йил март ойида асосий вақтда мағлубиятга учраган. Ўшанда Колумбия ўртоқлик учрашувида уларни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Шундан буён жамоа 34 та ғалабага эришди ва 9 марта дуранг ўйнади. 2025 йилги Миллатлар лигаси финалида Португалияга пеналтилар сериясида ютқазилгани асосий ўйин вақти учун дуранг ҳисобланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чехия Чехия
  • Испания Испания
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар