«Ан Наср» клуби ҳужумчи Криштиану Роналду билан шартномани узайтириши мумкин. Бу ҳақда Al Nassr Zone хабар бермоқда.
Манбага кўра, португалиялик 41 ёшли футболчи Саудия Арабистонидаги фаолиятини давом эттирмоқчи. Футболчи тез орада клуб раҳбарияти билан ушбу масалада учрашади. Унда ўз истаклари ва келажак режалари, шунингдек, шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳақида гаплашади.
Аввалроқ Роналду мавсум якунида клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Криштианунинг «Ан Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. У 2023 йилдан буён Саудия Арабистони чемпионатида ўйнамоқда. Ўтган мавсумда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади