«Ал Қодисия» яримҳимоячиси Тиани Рейндерс Саудия Арабистони чемпионатида футбол савияси пастлиги ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.
«Саудия Арабистонида ривожланишда давом этаётганимни ишонч билан айта оламан. Бунга ишонч ҳосил қилмоқчи бўлсангиз, Пролиганинг битта учрашувини томоша қилишни тавсия қиламан. У ерга кўчиб ўтишимнинг ягона сабаби пул эмас эди. Бироқ келажакда Европага қайтишни ҳам истардим», — дея Рейндерснинг сўзларини The Touchline нашри келтирмоқда.
Маълумот учун, нидерландиялик 28 ёшли футболчи ўтган ёзда «Манчестер Сити»дан «Ал Қодисия»га кўчиб ўтган эди. Трансфер қиймати 61 миллион еврони ташкил этган. Рейндерс Саудия клуби сафида барча турнирларда 14 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.