Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал 15 ноябр куни бўлиб ўтадиган Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги Англияга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.
19 ёшли футболчи тиззасидан олган жароҳати сабабли Чехияга (2:0) қарши баҳсни ўтказиб юборганди.
Ямалдан ташқари, Микел Оярсабал ҳам миллий жамоа сафига қўшилади.
«Яхши янгиликлар бор. Ламин Ямал ўзини яхши ҳис қилмоқда ва жума куни жамоага қўшилишни интиқлик билан кутмоқда.
Микелнинг ҳам аҳволи яхшиланди. Уларнинг иккаласи ҳам Англияга қарши ўйин олдидан биз билан бирга бўлишади», — деди Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте.
Ямал ва Ойарсабал Англияга қарши ўйинда майдонга тушишлари мумкин
Футбол
13 ноябр, 07:30
Испания бош мураббийи ҳар икки футболчининг жамоа сафига қўшилишни тасдиқлади.
Foto: Getty Images