Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия (2:3) билан ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Аламли натижа. 2:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда ютқазиб қўйдик. Россияда техник жиҳатдан кучли ўйинчилар бор ва улар хатоларни кечирмайди.
Ўйлайманки, ўйин ёмон бўлмади. Таркибда ёш футболчилар кўп. Уларга шундай катта ўйинларда амалиёт керак.
Ғалабага ишониб қолдик, деб ўйламайман. Менимча, жисмоний томондан ҳам ютқаздик. Озроқ чарчаб қолдик.
Машғулотлар кам бўлгани таъсир қилади, албатта. Янгиланаётган таркиб ва ёш ўйинчилар билан бироз вақт керак», — дея Шомуродовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Шомуродов: «Жисмоний томондан ютқаздик»
Футбол
12 ноябр, 22:45
66
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Россиядан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Foto: UFA
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади