Live
1
Ўзбек

Почеттино — «МЮ» бош мураббийи (Романо)

Футбол
12 ноябр, 22:00
    31
Аргентиналик мутахассис «Ливерпул»га қарши баҳс билан Манчестердаги фаолиятини бошлайди.
Почеттино — «МЮ» бош мураббийи (Романо)
Foto: Getty Images

Маурисио Почеттино «Манчестер Юнайтед» бош мураббийига айланади. Инсайдер Фабрицио Романо келишув амалга ошганини тасдиқлади.

The Athletic нашрининг хабар беришича, манкунианликлар мураббий учун товон пули сифатида АҚШ футбол федерациясига 10 миллион доллар тўлашади. Аргентиналик мутахассис билан 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзоланади.

Келишув ҳақидаги расмий хабар жума куниёқ эълон қилиниши мумкин.

«МЮ» миллий жамоалар ўйинлари учун юзага келган танаффусдан кейинги илк ўйинини 22 ноябр куни сафарда «Ливерпул»га қарши ўтказади. Жамоа АПЛ турнир жадвалида 10 та турда 8 очко тўплаб, 18-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

31 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар