Live
1
Ўзбек

Тухел: «Кейн учун ўзгача аҳамиятга эга оқшомда ғалаба муҳим эди»

Футбол
13 ноябр, 04:29
Инглизлар устози Хорватияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Тухел: «Кейн учун ўзгача аҳамиятга эга оқшомда ғалаба муҳим эди»
Foto: Getty Images
12.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Англия Англия 2 : 1 Хорватия Хорватия

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел Миллатлар лигаси доирасида Хорватия (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Яхши ғалаба бўлди. Жуда ҳам ғалаба қозонишни истагандик. Ўйлайманки, бунга муносиб эдик.

Бироқ кучли рақибга қарши меҳнат қилишимизга тўғри келди. Ўйинга киришиб кетишимиз учун бироз вақт керак бўлди. Аммо 15 дақиқадан сўнг ўйинни назорат қила бошладик, гол урдик, ўзимизга бўлган ишончни оширдик, яхшироқ ҳаракат қилдик ва бир нечта қулай вазиятлар яратдик.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида бироз эътиборни йўқотдик, аммо иккинчи бўлимни жуда яхши бошладик. Иккинчи голни уролмадик ва стандарт вазиятдан тўп ўтказиб юбордик. Шундан кейин жамоа бунга яхши муносабат билдирди.

Мақсадимизга эришдик ва бу жуда муҳим эди. Чунки бу кеча Ҳарри Кейн учун алоҳида аҳамиятга эга эди. Қолаверса, ғалаба голини ҳам айнан у урди. Ҳақиқатан ҳам ажойиб оқшом бўлди.

Испанияга қарши кейинги ўйин бутунлай бошқача кечади, вазият ҳам ўзгача бўлади. Аммо мен оптимистик руҳдаман — ўзимиз истаган натижага эришамиз
», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, Кейн ушбу баҳс орқали Англия миллий жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Хорватия Хорватия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар