Жанлуижи Доннарумманинг фаолияти давомида рақиб гол уришига сабаб бўлган хатолари сони 40 тага яқинлашди.
Италия миллий жамоаси дарвозабони Миллатлар лигасининг 5-тури доирасида Францияга (3:1) қарши баҳснинг 10-дақиқасида марказ орқали пастдан узатма беришга ҳаракат қилди. Бироқ вингер Майкл Олисе тўпни олиб қўйди, ҳимоячини алдаб ўтди ва аниқ зарба билан ҳисобни очди.
Бу Доннарумманинг рақиб гол уришига сабаб бўлган 38-хатоси бўлди. Жанлуижи бу каби хатоларнинг 31 тасини клублар миқёсида, яна 7 тасини эса Италия миллий жамоаси сафида содир этган.
Эслатиб ўтамиз, ёшли посбоннинг ушбу мавсумдаги хатолари «Манчестер Сити» дарвозасига ҳам голлар олиб келди. Жумладан, «Лейпциг», «Астон Вилла» ва «Ковентри»га қарши ўйинларда шундай ҳолатлар кузатилди.
Доннарумманинг хатоси сабаб юзага келган голлар 38 тага етди
Футбол
13 ноябр, 05:05
9
Италиялик посбон уларнинг 31 тасини клубларда, 7 тасини миллий жамоада қайд этган.
Foto: Getty Images
12.11.2026
FT
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Италия
3
:
1
Франция
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади