Live
4
Ўзбек

Зидан: «Бундай мағлубият ҳозир бўлгани яхши»

Футбол
13 ноябр, 00:20
    13
Французлар устози жамоа бошқарувидаги илк мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Зидан: «Бундай мағлубият ҳозир бўлгани яхши»
Foto: Getty Images
12.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Италия Италия 3 : 1 Франция Франция

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Миллатлар лигаси доирасидаги Италия (1:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Ушбу баҳсда 54 ёшли мутахассис «учранглилар» бошқарувидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

«Яхши вазиятлар ҳам бўлди. Ўзимизда яхши ўхшаётган жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратишимиз керак эди. Аммо кейин хатоларга йўл қўйдик, вазиятлар мураккаблашди. Айниқса, яккакурашларда ва бирга-бир вазиятларда етарлича яхши ўйнай олмадик. Бу — ўрганиш жараёнининг бир қисми.

Қийин вазиятга тушиб қолганимизда, тўғри муносабат билдира олмадик ва олдиндан ишлаб чиқилган тактикага амал қилишда давом этмадик. Биринчи бўлимда бунинг уддасидан чиқаётгандик, аммо рақиб ҳисобда олдинга чиққач, бироз саросимага тушиб қолдик.

Бу — футболнинг бир қисми. Бундай ҳолатлар айнан ҳозир содир бўлгани биз учун яхшироқ. Биз ҳали ҳам плей-оффга чиқиш учун курашни давом эттиряпмиз.

Бугунги ўйинни муваффақиятсиз деб бўлмайди. Устимизда ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Футболчиларга ваҳимага тушмаслик кераклигини айтдим. Ўйин давомида ҳаракатларимиз тобора беқарорлашиб борди.

Тўп бизнинг назоратимизда бўлганида кўпроқ ҳаракатланишимиз керак. Италияликлар жуда яхши ҳимояланади. Улар ҳисобда олдинга чиққач, биз учун янада қийин бўлди.

Футболчиларга бу мағлубият эканини, аммо уни тўлиқ адолатли деб бўлмаслигини айтдим. Ўйинимизда яхши жиҳатлар ҳам, камчиликлар ҳам бўлди. Барчасини таҳлил қилиб чиқамиз»,
— деди Зидан TF1 телеканали эфирида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия Италия
  • Франция Франция
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар