Live
1
Ўзбек

Мбаппе Дембеле билан зиддият сабаб Франция миллий жамоасида ажралиб қолди — L'Equipe

Футбол
13 ноябр, 04:40
    13
«Реал» ҳужумчиси сўнгги кунларда фақат Олисе билан дўстона муносабатда.
Мбаппе Дембеле билан зиддият сабаб Франция миллий жамоасида ажралиб қолди — L'Equipe
Foto: Getty Images

Килиан Мбаппенинг Франция миллий жамоасидаги шериклари билан муносабатлари сўнгги ойларда анча мураккаблашган.

L’Equipe нашри хабар беришича, «Реал» ҳужумчиси Усмон Дембеле билан «Олтин тўп» учун кураш фонида юзага келган келишмовчиликлар миллий жамоа кийиниш хонасидаги муҳитга қай даражада таъсир қилишини тўлиқ англамаган.

«Жамоа сардори келишмовчиликлар бартараф этилган деб ҳисоблаган (гарчи WhatsApp орқали юборилган хабари жавобсиз қолган бўлса-да) ва Дембеленинг ўзига нисбатан муносабатини тушунмаган. У бу муносабатни вазиятга номутаносиб деб ҳисоблаган.

Шу боис, ўтган беш кун давомида Мбаппе ўзини жамоадан кўпроқ ажралган ҳолда тутди. У Олисе билан яқинроқ муносабат ўрнатди.

Гўёки жамоадан ажралиб қолганини ҳис қилгандек, Мбаппе шахсий суҳбатларда жамоадошлари ёки мураббийлар штаби аъзоларининг аҳволи билан қизиқишга ҳаракат қилди. Бироқ бундай кутилмаган қизиқиш жамоа ичидагиларнинг айримларига ўз манфаатини кўзлашдек туюлган бўлиши мумкин»
, — дейилади нашр хабарида.

Шунингдек, Мбаппе ва Дембеле ўртасидаги муносабатлар Зидан даври бошланишидаги муҳим масалалардан бири бўлиб қолиши таъкидланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар