Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Миллатлар лигаси доирасида Чехия (2:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Испанлар кетма-кет 12-баҳсда ғалаба қозонишди ва асосий ўйин вақтидаги мағлубиятсиз сериясини 43 та ўйинга етказиб, рекордни янгилашди.
Ўйин ҳақида
«Жуда кучли ва ғайратли жамоага қарши оғир ўйин бўлди. Бизга осон бўлмади. Вазиятлардан фойдаланишда совуққонлик етишмади. Шунга қарамай, кўплаб голлли имкониятларни яратдик».
Ғалабали серия ҳақида
«Айрим одамларнинг бошқа нарсаларга эътибор қаратаётгани биз ўз ишимизни аъло даражада бажараётганимизни исботлайди. Ҳақиқат шуки, ҳар бир янги ўйин билан мағлубият эҳтимоли тобора яқинлашиб боради. Ақл билан фикрлайдиган инсонлар эса буни тушунишади.
Миллий жамоамизга муваффақиятсизлик тилайдиган одамлар ҳақиқатан ҳам борми ёки йўқми, билмайман. Мен сўрайдиган ягона нарса — ҳурмат. Турли гап-сўзлар қулоғимга чалинади, аммо менга қизиқ бўлмаган нарсаларни тезда унутаман. Бироқ одамлар турли ёлғон ва уйдирмаларни тўқиб чиқаришса, бу барибир таъсир қилади», — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради Marca.
Де ла Фуэнте: «Ғалабали серия? Ҳар бир янги ўйин билан мағлубият эҳтимоли ошиб боради»
Футбол
13 ноябр, 05:30
Испания бош мураббийи Чехия билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Foto: Getty Images
12.11.2026
FT
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Чехия
0
:
2
Испания