Live
1
Ўзбек

Ямал тиззасидаги муаммолар сабаб Испания йиғинига бормади

Футбол
9 ноябр, 09:26
    8
«Барселона» вингери Англияга қарши ўйингача тикланиши кутилмоқда.
Ямал тиззасидаги муаммолар сабаб Испания йиғинига бормади
Foto: Getty Images

Ламин Ямал тиззасидаги муаммолар сабаб Испания миллий жамоаси ихтиёрига бормайди.

COPE маълумотига кўра, «Барселона» вингери Ла Лига доирасидаги «Атлетико»га (2:1) қарши ўтказилган баҳсдан сўнг ўнг тиззасида ноқулайлик ҳис қилган. Тиббий текширувдан кейин унинг тикланиш жараёнини давом эттириш учун клуб ихтиёрида қолишига қарор қилинган.

Шунингдек, «Реал Сосиедад» ҳужумчиси Микел Оярсабал ҳам гриппдан даволанаётгани сабаб миллий жамоа йиғинига бормаган.

Ҳар икки футболчи пайшанба куни Чехияга қарши Миллатлар лигаси баҳсини ўтказиб юборади. Бироқ улар 15 ноябр куни Англия билан ўйинда майдонга тушишлари кутилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Испания
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар