«Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарси Европанинг йилдаги энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy («Олтин бола») мукофоти ғолиби деб топилди. Бу ҳақда мукофот ташкилотчилари ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Ўтган йилги соврин соҳиби Франциянинг «ПСЖ» клуби футболчиси Дезире Дуэ бўлган эди. Бундан икки йил аввал эса ушбу мукофотни яна бир «Барселона» вакили Ламин Ямал қўлга киритганди.
Маълумот учун, Пау Кубарси бу мавсумда «Барселона» сафида Испания чемпионатининг 9 та учрашувида майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, ҳимоячи Чемпионлар лигасида 4 та ўйинда иштирок этди.
Қайд этиш жоиз, Испания миллий жамоаси сафида Кубарси 2026 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам ғолибликни қўлга киритган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади