Live
2
Ўзбек

Бекзод Маматқулов: «Мақсадимиз — Осиёда биринчи бўлиш ва жаҳон чемпионатига йўлланма олиш»

Бошқалар
9 ноябр, 10:46
Баҳодир Аҳмедов кенг жамоатчиликка таништирилди.
 Бекзод Маматқулов: «Мақсадимиз — Осиёда биринчи бўлиш ва жаҳон чемпионатига йўлланма олиш»
Фото: Ўзбекистон футзали

Бугун ЎФФ анжуманлар залида Ўзбекистон миллий жамоасининг янги бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовни кенг жамоатчиликка таништириш маросими ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов иштирок этди.

«Баҳодир Йўлдошбоевичга ортиқча таъриф беришнинг ҳожати йўқ. У футболчи сифатида кўп карра мамлакат чемпиони ва совриндори, Ўзбекистон кубоги соҳиби, Осиё кубоги вице-чемпиони ҳамда бронза медали совриндори бўлган. Мураббий сифатида эса миллий жамоамизни қитъа миқёсидаги мусобақаларда икки марта шоҳсупага олиб борган, Жаҳон чемпионатида жамоамизни тарихда илк бор плей-офф босқичига олиб чиққан мутахассисдир.

Қолаверса, у миллий жамоада фаолият юритган барча хорижлик мутахассислар билан ёнма-ён, елкама-елка ишлаб, катта тажриба тўплаган. Шундай экан, Баҳодир Аҳмедов билан олдимизга иккиланмасдан улкан мақсад ва вазифаларни қўймоқдамиз. Яқин истиқболдаги мақсадимиз Осиё кубогини қўлга киритиш, жаҳон чемпионатига йўлланма олишдир.

Ўзбекистон футзал федерацияси ўзининг стратегик йўлини белгилаб олган ва ўз мақсади йўлида доимо олдинга интилади, юксак марралар сари ҳаракатни давом эттиради , — деди Бекзод Маматқулов.

Бугунги янгиликлар