Live
2
Ўзбек

Карлсен: «Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди»

Бошқалар
9 ноябр, 10:05
Норвегиялик шахматчи ўзбекистонлик гроссмейстер унинг ўғлига ёққанини ҳам таъкидлади.
Карлсен: «Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди»
Foto: Getty Images

Магнус Карлсен 7 ноябр куни UNICEF учун ташкил этилган хайрия жонли эфирида Нодирбек Абдусатторов билан машғулотлари, шахматдаги интуиция ва келгуси мусобақалар ҳақида гапирди, деб ёзади UzChess.

Абдусатторов билан машғулотлар ҳақида

«Дунёнинг энг яхши шаҳматчиларидан бири билан ўйнаб, бироз реалликка қайтасан», — деди Карлсен.

Унинг айтишича, интернетда кўплаб блиц партияларини ўйнаш айрим зарарли одатларни шакллантиради. Нодирбек билан машғулотлар эса бу жиҳатдан фойдали бўлган. Карлсен, шунингдек, Абдусатторов ўғлида ҳам жуда яхши таассурот қолдирганини таъкидлади.

Карлсеннинг айтишича, у кўпиняа фақат битта номзод юришни кўриб чиқади. Баъзан икки ёки учта вариантни ҳисоблайди. Бундан кўпроғини излашга тўғри келса, одатда позициясида муаммо борлигини билдиради.

Истанбулдаги жаҳон чемпионатига борадими?

Карлсен рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатининг Туркияда ўтказилиши унинг иштирок этиш эҳтимолини сезиларли даражада оширишини билдирди. Бироқ ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган.

Шунингдек, Карлсен Лондон тизими ҳақида ҳам фикр билдириб, бу дебют аввал ўйланганидан анча бой ва мураккаб эканини таъкидлади.

Бугунги янгиликлар