Live
1
Ўзбек

«Интер» Чалхонўғли билан музокараларни давом эттирмоқчи

Футбол
9 ноябр, 09:40
Ҳоқоннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
«Интер» Чалхонўғли билан музокараларни давом эттирмоқчи
Фото: Getty Images

«Интер» яримҳимоячи Ҳоқон Чалхонўғли билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги мулоқот йил бошида бошланган, бироқ кейинчалик музокаралар тўхтаб қолган. Шунга қарамай, туркиялик 32 ёшли футболчи шартномани узайтириш вариантини истисно қилмаяпти.

Қайд этилишича, Ҳоқон жамоадан камида икки йиллик шартнома талаб қилмоқда. Шунингдек, футболчи маошини камайтиришга ҳам рози.

Бироқ «Интер» раҳбарияти 30 ёшдан ошган футболчилар билан фақат қисқа муддатли — бир йиллик шартномалар имзолаш керак, деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, Чалхонўғлининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар