Live
8
Ўзбек

Фабрегас: «Интер»га қарши баҳсда барчани ҳайратда қолдиришимиз мумкин»

Футбол
7 ноябр, 16:17
Бу жамоалар якшанба куни ўзаро беллашади.
Фабрегас: «Интер»га қарши баҳсда барчани ҳайратда қолдиришимиз мумкин»
Фото: Getty Images
08.11.2026, 12:00 Италия А серияси Интер М Интер М - : - Комо Комо

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас Италия чемпионатининг навбатдаги турида «Интер»га қарши баҳс олдидан фикр билдирди.

«Интер» — Италиянинг энг кучли жамоаси. Уларга қарши ўйинимиздан кейин нима бўлишини кўрамиз. Бизни Италия чемпионати ва Кубогининг амалдаги ғолиби, яқинда эса Чемпионлар лигаси финалида иштирок этган жамоага қарши баҳс кутмоқда.

Бизда ҳали ўсиш учун имкониятлар кўп, олдинда узоқ йўл бор. Аммо ким билади? Балки эртага идеал ўйин намойиш этиб, барчани ҳайратда қолдиришга муваффақ бўлармиз», — дея Фабрегаснинг сўзларини келтирмоқда Inter Xtra.

Маълумот учун, «Интер» 10 та турдан кейин 25 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Комо» эса икки очко ортда қолган ҳолда тўртинчи поғонадан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Комо Комо
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар