«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Эллиот Андерсон жамоанинг октябр ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Англиялик 24 ёшли футболчи ўтган ойда олти учрашувда қатнашиб, бир гол урди ва бир ассист берди. Мухлислар берган овозга кўра, Андерсон жамоадошлари Эрлинг Ҳоланд ва яримҳимоячи Фил Фоденни ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Эллиот ўтган ёзда «Ноттингҳэм Форест»дан «Манчестер Сити»га 135 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Бу эса «ўрмончилар» тарихидаги энг қиммат сотилган трансфер ҳисобланади. Бу мавсумда «шаҳарликлар» сафида барча турнирлар доирасида 14 та учрашувда майдонга тушди.