«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Барселона»га қарши бўлажак учрашув олдидан жамоасининг имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
«Жуда кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Учрашувнинг катта қисмида қийналишимизни яхши биламиз.
Умид қиламанки, ўз режамиз асосида ҳаракат қилиб, кўзлаган ўйинимизни намойиш эта оламиз. Баҳс қандай кечишини билмайман, аммо мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашига ишонаман. Улар ҳар сафар стадионга келганида футболчиларимиз яхши ўйин билан жавоб қайтаришади», — дея Симеоненинг сўзларидан келтиради.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» ва «Барселона» ўртасидаги Ла Лиганинг 12-тур учрашуви 8 ноябр куни бўлиб ўтади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади