Live
58
Ўзбек

Винисиус Моуринио қўл остида Алонсо давридагидан 12 дақиқа кам ўйнамоқда

Футбол
7 ноябр, 09:30
Бразилиялик вингернинг «Реал»даги ўйин вақти ўтган мавсумга нисбатан сезиларли қисқарган.
Винисиус Моуринио қўл остида Алонсо давридагидан 12 дақиқа кам ўйнамоқда
Foto: Getty Images
07.11.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Валенсия Валенсия - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор жамоанинг амалдаги бош мураббийи Жозе Моуринио қўл остида ҳар бир баҳсда аввалги мураббий Хаби Алонсо давридагидан ўртача 12 дақиқа кам майдонга тушмоқда. Бу ҳақда АS нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, бразилиялик футболчи ушбу мавсум барча мусобақаларда жами 801 дақиқа ўйнаган. Ўтган мавсумнинг айни даврида эса унинг майдондаги вақти 1284 дақиқани ташкил этган.

Аввалроқ «Реал» раҳбарияти Винисиусга аввалги спорт формасини тиклаши учун бир ой муҳлат бергани, акс ҳолда футболчи захира ўриндиғида қолиб кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Винисиус ушбу мавсум «Реал» сафида барча мусобақаларда 12 та баҳсда қатнашиб, битта гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингер 2018 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Валенсия Валенсия
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар