«Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхен яқинда «Штутгарт»га қарши Чемпионлар лигаси доирасидаги баҳсда олган тизза жароҳати туфайли жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Истанбул клуби расмий сайти хабар берди.
«Футболчининг ҳолати ҳар куни баҳолаб борилади, даволаниш жараёни эса клуб тиббий штаби назорати остида давом этади. Виктор Осимхенга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз ва унинг имкон қадар тезроқ сафга қайтишига умид қиламиз», — дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, Осимхен ушбу мавсум барча мусобақаларда 11 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, нигериялик ҳужумчи «Галатасарой»нинг ҳужум чизиғидаги асосий футболчилардан бири ҳисобланади.