Live
52
Ўзбек

Суперлига. «Навбаҳор» «Қизилқум»ни мағлуб этди

Футбол
7 ноябр, 10:22
    32
Наманганликлар сафарда қўлга киритилган ғалаба эвазига 3-ўриндаги мавқеини мустаҳкамлади.
Суперлига. «Навбаҳор» «Қизилқум»ни мағлуб этди
Foto: PFL
07.11.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Кизилкум Кизилкум 0 : 1 Навбаҳор Навбаҳор

Ўзбекистон Суперлигасининг 27-турида «Навбаҳор» сафарда «Қизилқум» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдаги ягона гол 39-дақиқада киритилди. Диёр Холматов Муҳаммадали Ғиёсов узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ушбу натижадан сўнг «Навбаҳор» очколарини 55 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўриндаги мавқеини мустаҳкамлади. «Қизилқум» эса 35 очко билан 9-поғонада қолди.

Суперлига. 27-тур
Қизилқум — Навбаҳор 0:1
Гол:
Холматов 39
Огоҳлантиришлар: Абдуғаффоров 58, Жгереная 68.

Қизилқум: Раҳматов, Ваҳобов, Жуманқўзиев, Раҳматуллаев (Раҳмонов, 83), Туропов, Кумбурович, Шукуриллаев, Нематхонов, Ризақулов (Кенжабоев, 55), Майкон (Абдуғаффоров, 55), Жўрақўзиев.
Навбаҳор: Ўткир Юсупов, Маматказин, Комилов (Адҳамзода, 74), Жиянов (Илич, 74), Холматов, Норчаев (Кожо, 74), Ғиёсов (Усмонов, 84), Раҳмонов (Тейди, 88), Жалолиддинов, Жгереная, Ҳамралиев.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кизилкум Кизилкум
  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

32 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар