Италиянинг «Комо» клуби аргентиналик ҳужумкор яримҳимоячиси Нико Пас ўтган трансфер ойнасида Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриниога шахсан қўнғироқ қилган. У «қироллик клуби»га қайтишни истамаслигини ва асосий таркибда мунтазам ўйнашни афзал кўришини тушунтирган. Бу ҳақда Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«Мен «Реал»ни бутун қалбим билан яхши кўраман ва сизни чексиз ҳурмат қиламан. Аммо «Реал»да захира футболчиси бўлишдан кўра, камида яна бир мавсум «Комо»да қолиб, ҳар бир баҳсда майдонга тушиш ва тўлақонли ривожланишни афзал кўраман», — деган Пас.
22 ёшли футболчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 13 та баҳсда иштирок этиб, гол ва голли узатма тизими бўйича 14 очко жамғарган.
Маълумот учун, Нико Пас «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2024 йилда клубнинг асосий жамоасида дебют қилган, кейинчалик эса «Комо»га ўтган.