«Бавария» раҳбарияти жамоа вингери Майкл Олисени сақлаб қолмоқчи. Бироқ мюнхенликлар футболчи учун жуда катта миқдордаги таклиф тушса, унинг трансферини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Германия гранди 24 ёшли франциялик футболчи билан узоқ муддатли режалар тузган ва уни жамоанинг муҳим аъзоси сифатида кўрмоқда. Шунга қарамай, муносиб таклиф келиб тушса, клуб музокараларга киришиши мумкин.
Аввалроқ Мадриднинг «Реал» клуби ҳам Олисе хизматларига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Олисенинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Transfermarkt портали 24 ёшли вингернинг трансфер қийматини 180 миллион еврога баҳоламоқда.