Live
1
Ўзбек

«МЮ» бош мураббийликка номзодлар бўйича бир қарорга кела олмаяпти

Футбол
7 ноябр, 04:00
Клуб раҳбарияти Эдди Хау, Юлиан Нагелсманн ва Фабиан Ҳюрцелер номзодларини муҳокама қилмоқда.
«МЮ» бош мураббийликка номзодлар бўйича бир қарорга кела олмаяпти
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Майкл Кэррикнинг ўрнига кимни тайинлаш масаласида ҳозирча бир тўхтамга келгани йўқ. Бу ҳақда Тhe Independent нашри хабар берди.

Аввалроқ «қизил иблислар» бош мураббийлиги учун «Нюкасл»нинг собиқ устози Эдди Хау асосий номзод сифатида кўрилаётгани айтилганди. Бироқ клуб раҳбариятининг барча вакиллари унинг тайинланишини қўллаб-қувватламаяпти.

Юлиан Нагелсманн ва Фабиан Ҳюрцелер номзодлари борасида ҳам раҳбарият ичида турли фикрлар мавжуд. Шу сабабли «МЮ» янги мураббий танлашда ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган.

«Рома» устидан Чемпионлар лигасида қўлга киритилган ғалаба эса Кэррикка нисбатан босимни бироз камайтирган. Шу боис клуб мураббий алмашиш масаласида шошилмаяпти.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛнинг дастлабки тўққиз туридан сўнг 7 очко билан турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» 8 ноябр куни АПЛ доирасида «Астон Вилла»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар