Бугун
34
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Кейнни «Бавария»дан биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолди

Футбол
6 ноябр, 02:25
    6
Ҳужумчи қачондир Мюнхен клубини тарк этишга қарор қилганида, аввало, лондонликлар таклифи кўрилади.
«Тоттенҳэм» Кейнни «Бавария»дан биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолди
Foto: Bayern Munchen

«Тоттенҳэм» «Бавария» билан келишувга кўра, Ҳарри Кейнни биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолди. Бу ҳужумчининг Мюнхен клуби билан шартномаси 2029 йилгача узайтирилганига қарамай амал қилади.

2023 йилда Англия миллий, жамоаси футболчиси немис жамоасига ўтаётганида, «тақачилар» трансфер келишувига Ҳаррини биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқини киритишга эришганди.

The Telegraph нашри маълумотига кўра, «Тоттенҳэм» ва «Бавария» ўртасидаги ушбу келишув Кейнинг янги шартномасидан қатъи назар ўз кучида қолмоқда.

Ушбу ҳуқуқ фақат «Бавария» Кейни сотишга қарор қилганда ва футболчининг ўзи 13 йил давомида тўп тепган «Тоттенҳэм»га қайтишни истаган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.

Шу билан бирга, келишувда 33 ёшли футболчини сотиб олиш учун қатъий белгиланган товон пули кўрсатилмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар