Бугун
34
Ўзбек

Синдаров Гукешга қарши чемпионлик матчи олдидан имкониятларни баҳолади

Бошқалар
6 ноябр, 02:50
Ўзбекистонлик гроссмейстер фоизларда ўзини бироз устун қўйди.
Синдаров Гукешга қарши чемпионлик матчи олдидан имкониятларни баҳолади
Foto: UzChess

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилган Clutch Chess: Champions Showdown турнири давомида Жавоҳир Синдаровдан Жаҳон чемпионлиги ушрашувида ўзининг ва Гукешнинг ғалаба қозониш имкониятларини фоизларда баҳолаш сўралди.

Ўзбекистонлик гроссмейстер бу саволга қизиқарли жавоб берди:
🇺🇿 Жавоҳир Синдаров — 50,1%
🇮🇳 Гукеш Доммаражу — 49,9%

Синдаров ўз имкониятини амалдаги жаҳон чемпионидан атиги 0,2 фоизга юқори баҳолади. Бу билан у рақибига ҳурмат сақлаган ҳолда ўз ҳалабасига ишонишини ҳам кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир 27–29 октябр кунлари ўтказилган Clutch Chess: Champions Showdown турнирида 20,5 очко тўплаб, чемпионликни қўлга киритди. Бу унинг Жаҳон чемпионлиги ўйинидан олдинги сўнгги турнири бўлди.

24 ноябр куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Гукеш ва Синдаров ўртасидаги жаҳон чемпионлиги баҳси бошланади. 14 та классик партиядан иборат бу тўқнашув шахмат тарихидаги энг ёш икки даъвогар ўртасидаги жаҳон чемпионлиги баҳси бўлади. Ҳар икки шахматчи 20 ёшда.

Бугунги янгиликлар