Бугун
53
Ўзбек

Европа Лигаси. «Милан» кутилмаганда ўз майдонида «Ференцварош»га мағлуб бўлди

Футбол
5 ноябр, 14:54
    8
Венгрияликлар қаторасига 4-ўйинда ғалабага эришди.
Европа Лигаси. «Милан» кутилмаганда ўз майдонида «Ференцварош»га мағлуб бўлди
Фото: Getty Images
05.11.2026 FT Европа лигаси Милан Милан 0 : 2 Ferencvaros Ferencvaros

Европа Лигаси 4-турида «Милан» ўз майдонида Венгриянинг «Ференцварош» клубига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Беллашувдаги дастлабки гол 52-дақиқасида Жозеф Ленни томонидан очилди.66-дақиқада ҳужумчи яна бир бор миланликлар дарвозасини ишғол қилди ва дубл қайд этиб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. 77-дақиқада венгрияликлар футболчиси майдондан четлатилди.

«Милан» умумий турнир жадвалида 3 очко билан 25-ўринда бормоқда. «Ференцварош» эса 12 очко тўплаб, 2-ўринга кўтарилди.

Европа лигаси. 4-тур
Милан – Ференцварош 0:2
Голлар:
Ленни 52, 66
Милан:
Торриани, Диавара (Морейра, 46), Хила, де Винтер, Бартезаги (Камарда, 67), Муса, Ҳатчинсон, Яшари (Модрич, 63), Пулишич, Рамуш, Сиссе (Пулишич, 46).
Ференцварош: Дибус, Осват, Гомез, Рэмекерс, Каду, Беро (Бамиделе, 67), Захариассен (Майга, 86), Бирманчевич (Леви, 86), Адам, Корбу (Арзани, 90), Ленни (Мадарас, 67).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Ferencvaros Ferencvaros
  • Европа лигаси Европа лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар