Бугун
53
Ўзбек

«Нюкасл» Яйссле бўйича бир қарорга келди — манба

Футбол
5 ноябр, 16:34
«Қарғалар» ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.
«Нюкасл» Яйссле бўйича бир қарорга келди — манба
Фото: Getty Images

«Нюкасл» клуби раҳбарияти бош мураббий Маттиас Яйссле бўйича бир қарорга келган.

The Athletic нашри хабар беришича, клуб қониқарсиз натижаларга қарамай, германиялик мураббийга ишонади ва уни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. «Қарғалар» ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Немис мутахассиси жамоанинг сўнгги бешта учрашувда тўрт марта мағлубиятга учраши ва Англия Лига кубогидан чиқиб кетишидан кейин танқидлар остида қолди.

«Мен матбуотда ёзилаётган хабарларни кузатмасликка ҳаракат қиламан. Аммо, албатта, вақт-вақти билан айрим фикрлар менга ҳам етиб келади. Клуб ичида раҳбарият бизнинг ишларимизни қўллаб-қувватлаётганини янада яққол ҳис қилганимдан хурсандман. Турли тахминлар ва миш-мишлар пайдо бўлаётган бир пайтда бу жуда муҳим. Биз бундай гап-сўзларга таъсир ўтказа олмаймиз. Шунинг учун клуб раҳбариятининг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиш мен учун ёқимли бўлди», — дея мураббийнинг сўзларини Goal нашри келтирмоқда.

Маълумот учун, «Нюкасл» Англия Премер-лигасининг кейинги турида 7 ноябр куни «Фулхэм»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар