Англия Премер-лигаси 9-турининг сўнгги беллашувида «Нюкасл» ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилди. Унда «ирислар» минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ягона гол 49-дақиқада Барри ҳисобига ёзилди.
Бу ғалабадан сўнг Дэвид Мойес жамоаси очколари сонини 13 тага етказиб, 7-ўринга кўтарилди. «Нюкасл» эса 11 очко билан 13-поғонада.
АПЛ. 9-тур
Нюкасл — Эвертон 0:1
Гол: Барри 49.
Нюкасл – Горничек, Ҳолл, Шер, Нико Гонсалес, Осула, Берн, Дедич (Туре, 87), Барнс, Уиллок (Висса, 64), Жоэлинтон (Рэмси, 75), Эланга (Мерфи, 76).
Эвертон – Пикфорд, О’Брайн, Тарковски, Брентуайт (Кин, 82), Миколенко, Гарнер, Армстронг, Дюзберри-Ҳолл, Роҳл, Жорж, Барри (Жонсон, 80).
Огоҳлантиришлар: Берн 32, Рэмси 90+7 — Жорж 52, Мойес 73.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади