АПЛнинг 10-турида «Ливерпул» ўз майдонида Лондоннинг «Арсенал» клубига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдаги ягона голга Кай Ҳаверц муаллифлик қилди.
Ушбу баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган мерсисайдликлар мавсумнинг дастлабки бешта уй учрашувидан кейинги энг кам гол кўрсаткичи бўйича клуб антирекордини такрорлади.
Жамоа бу ўйинларда атиги тўртта гол урди. «Ливерпул» бундай натижани аввал 1913/1914 ва 2012/2013 йилги мавсумларда ҳам қайд этган.
Маълумот ўрнида, мерсисайдликлар кейинги турда «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушади. Учрашув 8 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
Айни пайтда Андони Ираола шогирдлари 15 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасини эгаллаб турибди.