Live
16
Ўзбек

«Якуний қарор чиқарилгунча кутган маъқул» — Ҳоланднинг отаси

Футбол
1 ноябр, 06:45
Алф-Инге Ҳоланд «Ман Сити» атрофидаги можаро ва ўғлининг келажаги ҳақида гапирди
«Якуний қарор чиқарилгунча кутган маъқул» — Ҳоланднинг отаси
Foto: Getty Images
31.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 0 : 1 Брайтон Брайтон

Эрлинг Ҳоланднинг отаси Алф-Инге Ҳоланд «Манчестер Сити» атрофидаги молиявий можаро ва ўғлининг келажаги борасида фикр билдирди. Клубнинг АПЛдан четлатилиши эҳтимоли муҳокама қилинаётган бир пайтда у вазиятга муносабатини маълум қилди.

«Оммавий ахборот воситаларида ёзилганидан ортиқ ҳеч нарса билмайман. У ерда жуда кўп маълумотлар бор ва айтишим керакки, улар бирёқлама ёритилмоқда. Шу сабабли клуб иш адолатли кўриб чиқилишига умид қиламиз.

Эрлинг имкон қадар кўпроқ футбол ўйнаш ҳақида ўйламоқда ва бутун диққатини айнан шунга қаратган», — дея Алф-Инге Ҳоланднинг сўзларини Тhe Sun нашри келтирди.

Шунингдек, у ҳозирги футболчиларни кўп йиллар аввал содир этилган қоидабузарликлар учун жазолаш адолатсизлик бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

«Қайсидир маънода, кўп йиллар олдин содир этилган ишлар учун ҳозир жавоб беришга тўғри келиши адолатсиз деб ҳисоблаш мумкин. Апелляция жараёни якунланишини кутишимиз керак. «Манчестер Сити» ўзининг айбсизлигини исботлаш учун етарлича далилларга эга эканига ишонмоқда. Шу боис якуний қарор чиқарилгунча кутган маъқул», — деди Ҳоланднинг отаси.

Маълумот учун, Англия Премер-лигаси «Манчестер Сити»ни 2009–2018 йиллар оралиғида молиявий қоидаларни мунтазам бузганликда айблаган. 2023 йил февралида клубга нисбатан 115 та айблов банди илгари сурилган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил сентябрида ишни кўриб чиққан мустақил комиссия «Манчестер Сити»ни 115 та банддан 114 таси бўйича айбдор деб топган. Клуб ушбу қарор юзасидан апелляция берган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Брайтон Брайтон
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар