Live
3
Ўзбек

Ла Лига. «Барселона» Каталонияда «Алавес»га 6 та гол уриб, 1-ўринга қайтди

Футбол
31 октябр, 17:55
    14
Рафиня ва Ямал учрашувда 2 тадан голга муаллифлик қилди.
Ла Лига. «Барселона» Каталонияда «Алавес»га 6 та гол уриб, 1-ўринга қайтди
Фото: Getty Images
31.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 6 : 1 Алавес Алавес

Испания чемпионати 11-турида «Барселона» Каталонияда «Алавес»ни қабул қилди. Голлар шоусига айланган баҳсда мезбонлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Рафиня ва Ямал беллашувда дублни расмийлаштирди. Шунингдек, Фермин Лопес ва Энтони Гордон ҳам биттадан голга муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» турнир жадвалида 30 очко билан яна пешқадамга айланди. «Алавес» эса 12 очко тўплаб, 8-поғонада.

Ла Лига. 11-тур
Барселона — Алавес 6:1
Голар:
Рафиня 8, 41, Фермин Лопес 23, Ямал 45+1, 64, Гордон 81 – Диас 84.
Барселона
– Жоан Гарсия, Фаринас, Кубарси, Канселу (Балде, 62), Де Йонг (Жерар Мартин, 82), Педри (Бернал, 46), Фермин Лопес, Родри, Рафиня (Габриэл Жезус, 62), Адейеми, Ямал (Гордон, 74).
Алавес – Сивера, Теналя, Коски, Новоа, Отто, Реббах (Манас, 55), Суарес (Ибанес, 55), Бланко, Анхел Перес (Рамос, 74), Бойе (Диас, 74), Антонио.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Алавес Алавес
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

14 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар