«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ҳимоячи Алехандро Балдени илк бор ушбу мавсумда асосий таркибда майдонга тушириши мумкин. Diario Sport хабарига кўра, жамоада Хави Эспарт, Эрик Гарсия ва Жюл Кунде билан боғлиқ муаммолар юзага келгани сабабли мураббий Бальде номзодини кўриб чиқмоқда.
Тахминларга кўра, Флик Жоау Канcелуни ҳимоянинг ўнг қанотига ўтказиб, чап қанотда Балдега имкон бериши мумкин. Бу вариант жамоанинг ҳимоя чизиғидаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилмоқда.
23 ёшли Балде ушбу мавсумда барча мусобақаларда атиги учта баҳсда майдонга тушди. Манба қайд этишича, Флик ҳимоячининг «Реал»га қарши ўтган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган «Эл Класико»даги ўйинидан мамнун қолган. Бу эса футболчининг навбатдаги баҳсда асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимолини оширмоқда.
Маълумот учун, «Барселона» Ла Лиганинг 11-тури доирасида «Алавес»ни қабул қилади. Баҳс 31 октябр куни, Тошкент вақти билан 1 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланиши режалаштирилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади