Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа яқин орада сафга қайтишга умид қилмоқда.
Белгиялик яқинда Ла Лиганинг «Барселона»га қарши ўйинини грипп туфайли ўтказиб юборди. «Қаймоқранглилар»нинг асосий дарвозабони якшанба куни бўлиб ўтадиган «Расинг» билан бўлажак ўйинда майдонга туша оладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
«Ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Формага кириш учун бироз машқ қиламан. Якшанбагача ҳали вақт бор», – Kurtua so‘zlaridan iqtibos keltiradi Madrid Xtra.
Мадрид грандининг «Расинг» билан сафар учрашуви Тошкент вақти билан 20:15да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Куртуа мадридликлар сафида янги мавсумда 12 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ўтказиб юборди. 10-турдан кейин 24 очко жамғарган «Реал» учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади