«Сантос» футбол клуби вакили Неймар Бразилия чемпионатининг навбатдаги 3 та турида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Globo нрашри хабар берди.
34 ёшли форвард Бразилия Олий спорт суди (СТЖД) тартиб-интизом комиссиясининг 28-октабр куни қабул қилинган қарори туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади. Қўшимчасига, футболчи сариқ карточкалари кўп бўлгани учун яна бир ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
Суд жараёнига 32-турнинг «Байя» билан ўйинидаги эпизод (1:1) сабаб бўлди. Беллашувнинг танаффус вақтида Неймар рақиб яримҳимоячиси Родриго Нестор билан баҳслашиб қолди ва қўли билан оғзини ёпди. Воқеадан сўнг бразилиялик тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
Шу тариқа, форвард 28 октабрда «Палмейрас», 2 ноябрда «Брагантино» ва 18 ноябрда «Куритиба»га қарши баҳсларда иштирок этмайди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади