«Сантос» ҳужумчиси Неймар Бразилия чемпионати доирасида «Баия»га қарши кечган баҳсда майдондан четлатилди. 1:1 ҳисобида якунланган беллашувда 34 ёшли футболчи рақиб жамоа вакили билан тортишув вақтида оғзини қўли билан беркитгани учун қизил карточка олди.
Ушбу ҳолат Неймар учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Euro-Futbol.Ru нашри хабарига кўра, бразилиялик ҳужумчи 6 та ўйингача дисквалификация қилиниши эҳтимоли бор.
Яқин кунларда интизомий йиғилиш ўтказилиб, футболчига нисбатан якуний қарор қабул қилинади. Ҳозирча Неймар қандай муддатга дисквалификация қилиниши расман маълум эмас.
Маълумот учун, Неймар ушбу мавсумда Бразилия чемпионатида «Сантос» сафида 15 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол урди. Унинг тўртта голи пеналтидан киритилган. Шунингдек, ҳужумчи учта голли узатмани амалга оширган.