«Челси»нинг қанот ҳужумчиси Эстевао Вилян «ПСЖ» эътиборига тушди. But! Football Club нашри хабарига кўра, Франция клуби 19 ёшли бразилиялик футболчини трансфер учун номзодлар рўйхатига киритган.
Манбага кўра, Эстевао парижликлар кузатаётган ягона футболчи эмас. «ПСЖ»нинг қисқа рўйхатида «Атлетик» вингери Нико Уилямс ҳам бор.
Миш-мишларга кўра, «ПСЖ» қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш учун тахминан 80 миллион евро сарфлашни режалаштирмоқда. Бироқ ушбу маблағнинг айнан Эстевао трансферига йўналтирилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Бразилиялик футболчи ушбу мавсумда барча мусобақаларда 8 та баҳсда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.
Маълумот учун, Эстеваонинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2033 йилгача мўлжалланган.