Бугун
50
Ўзбек

«Бу Бундеслига учун муҳим сигнал» — «Бавария» директори Кейннинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиши ҳақида

Футбол
27 октябр, 04:10
Ян-Кристиан Дрезенга кўра, Ҳарри Кейннинг ютуғи Германия чемпионати учун муҳим аҳамиятга эга.
«Бу Бундеслига учун муҳим сигнал» — «Бавария» директори Кейннинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиши ҳақида
Foto: Getty Images

«Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дрезен жамоа ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг 2026 йилги «Олтин тўп» совринини қўлга киритгани ҳақида фикр билдирди. Клуб раҳбари англиялик футболчининг ушбу мукофотга муносиб эканини таъкидлаб, унинг майдондаги ва ундан ташқаридаги фазилатларини алоҳида эътироф этди.

«Ҳарри Кейн бу совринга ҳар жиҳатдан муносиб. У кўп йиллар давомида рекордларни бирин-кетин янгилаб келмоқда. Кўплаб голлар ва голли узатмалардан ташқари, унинг ажойиб инсоний фазилатларини ҳам юқори баҳолаймиз.

Германия клуби футболчиси 30 йил ичида илк бор «Олтин тўп»ни қўлга киритгани бутун Бундеслига учун муҳим сигналдир. Ҳарри жаҳон футболининг энг ёрқин намояндаларидан бири ва нафақат футбол майдонида, балки ундан ташқарида ҳам ўрнак бўлишга арзийдиган инсон», — деди Дрезен клуб расмий сайтига берган изоҳида.

«Бавария» бош директори, шунингдек, клубнинг эркаклар ва аёллар жамоаларидан кўплаб номзодлар, жумладан, бош мураббий Венсан Компани ҳам эътироф этилганини қайд этди. Унинг фикрича, бу жамоалар учун муваффақиятли ўтган мавсумларнинг тасдиғидир.

Маълумот учун, Ҳарри Кейн «Олтин тўп» учун овоз беришда биринчи ўринни эгаллаб, «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва «Барселона» вингери Ламин Ямални ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Кейн «Бавария» тарихида 45 йил ичида «Олтин тўп»ни қўлга киритган илк футболчига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар