Live
4
Ўзбек

«Борнмут» Скотт учун клуб тарихидаги рекорд шартномани таклиф қилмоқчи

Футбол
27 октябр, 04:51
Инглиз клуби яримҳимоячини жамоада олиб қолиш учун янги таклиф тайёрламоқда.
«Борнмут» Скотт учун клуб тарихидаги рекорд шартномани таклиф қилмоқчи
Foto: Getty Images

«Борнмут» раҳбарияти яримҳимоячи Алекс Скоттни жамоада сақлаб қолиш ҳаракатларини давом эттирмоқда. ТEАМtalk нашри маълумотига кўра, клуб хўжайини Билл Фоли футболчига янги шартнома таклифини маъқуллаган. Ушбу келишув «Борнмут» тарихидаги энг қиммат шартномага айланиши мумкин.

Аввалроқ 23 ёшли футболчи «гилослар» билан шартномани узайтириш таклифини рад этган эди. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти Скоттни жамоада олиб қолиш умидидан воз кечмаган.

Бироқ яримҳимоячининг қишки трансфер ойнасида сотилиши ҳам мумкин. Манбага кўра, агар январ ойида «Борнмут» 118 миллион евролик таклиф олса, футболчининг кетишига рухсат берилиши эҳтимоли бор. Англиялик яримҳимоячига «Челси» ва «Ливерпул» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Алекс Скотт ушбу мавсумда барча мусобақаларда олтита баҳсда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Борнмут Борнмут
Бугунги янгиликлар