Бугун
50
Ўзбек

«Комо» ҳужумчиси билан шартномани 2031 йилгача узайтирди

Футбол
27 октябр, 04:24
Италия клуби 27 ёшли грециялик футболчи Анастасиос Дувикас билан ҳамкорликни яна бир неча йилга давом эттиради.
«Комо» ҳужумчиси билан шартномани 2031 йилгача узайтирди
Foto: Getty Images

«Комо» клуби ҳужумчиси Анастасиос Дувикас билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати расман маълум қилди.

Янги келишув 27 ёшли грециялик футболчи билан 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Шартноманинг молиявий шартлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Дувикас 2025 йилдан буён «Комо» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақт давомида жамоа сафида барча мусобақаларда 68 та баҳсда майдонга тушиб, 27 та гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, Италия чемпионатининг 8-туридан кейин «Комо» 17 очко билан турнир жадвалининг бешинчи поғонасини эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
Бугунги янгиликлар