Бугун
34
Ўзбек

Кэррик ва Куня ўртасида жанжал юз берди

Футбол
22 октябр, 23:18
    40
«Комо» билан ўйин танаффусида «МЮ» бош мураббийи ва ҳужумчиси зиддиятга борган.
Кэррик ва Куня ўртасида жанжал юз берди
Foto: Getty Images
21.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Комо Комо 4 : 1 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик ва ҳужумчи Матеус Куня ўртасида Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган «Комо»га (1:4) қарши кечган ўйин танаффусида кескин жанжал юз берди. Бу ҳақда «қизил иблислар» тўғрисидаги янгиликларни ёритувчи Sully хабар берди.

Манбага кўра, англиялик мутахассис бразилиялик футболчининг ўйинидан норози бўлган ва улар кийиниш хонасида бир-бирига кескин гаплар айтган. Куня танаффус пайтида захирага олинганидан қаттиқ ғазабланган ва буни бош мураббийга очиқ билдирган.

Шунингдек, ўйин якунланганидан кейин ҳам жамоадаги муҳит ўта кескин бўлгани таъкидланмоқда.

27 ёшли футболчи 2025 йил ёзидан буён «Манчестер Юнайтед» сафида тўп тепмоқда. У бу мавсумда барча мусобақаларда 11 та баҳсда иштирок этиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

40 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар